Афғонистонда «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг Ғазни вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилиши натижасида беш полициячи ҳалок бўлди ва яна саккиз нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Pajhwok маҳаллий губернатор матбуот котибига асосан хабар берган.

Шунингдек, оддий фуқаролардан саккиз киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, жангарилар ҳам ҳужум қайтарилганда йўқотишларга учрашган, бироқ аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Аввалроқ «Толибон» Трампнинг қарорини қоралаб чиққани хабар берилганди.