Янги Зеландиядаги парламент сайловларида ҳукмрон Миллий партия ғолиб бўлди. Бу партия охирги 9 йил давомида етакчиликни сақлаб келмоқда.

100 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин партия 46 фоиз овоз олгани маълум бўлди. Шу тариқа, бу партияни бир миллион киши қўллаб-қувватлаган. Энди партия парламентдаги 120 та ўриндан 58 тасига умид қилиши мумкин.

2-ўринни Лейбористик партия 35,8 фоиз овоз билан эгаллади ва унга парламентдаги 45 ўрин тегади.  

Бу партиялардан ҳар бири бошқа партиялар билан коалиция тузишига тўғри келади, чунки улар парламентда ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган мутлақ кўпчиликни олиша олмаган.

Ҳаммаси бўлиб сайловларда мамлакатнинг 2,1 млн аҳолиси иштирок этган. Якуний натижалар сайлов комиссияси томондан 7 октябрда чоп этилади.