Англия премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Унда «Лестер» бир ҳафта олдин Лига кубогида устун келган «Ливерпуль»ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳ ва Филиппе Коутиньо томонидан киритилган  голлар эвазига олдинга чиқиб олганди, биринчи бўлим сўнггида Шинжи Оказаки фарқни биттага қисқартирди, иккиничи бўлимда Жордан Ҳендерсоннинг голи фарқни яна иккитага етказганди. Бироқ Жейми Варди бир дақиқа ўтар-ўтмас фарқни яна минимал кўринишга олиб келди - 2:3. Аммо уч дақиқа ўтиб у пенальтидан фойдалана олмади ва бу жамоага қимматга тушди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва «Ливерпуль» уч кун олдинги мағлубият учун қайсидир маънода ўч олди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 11тага етди ва жамоа 4-6 ўринларни «Тоттенҳэм» ва «Уотфорд» билан бўлишиб турибди.

Англия премьер-лигаси, 6-тур

 Лестер – Ливерпуль 2:3 (1:2)

Голлар: Оказаки (45+3), Варди (69) – Салоҳ (15), Коутиньо (23), Ҳендерсон (68).
Ноаниқ пенальти: Варди (73, дарвозабон).
Лестер: Шмейхель, Симпсон, Морган, Магуайр, Чилуэлл, Марез (Грэй, 61), Ндиди, Кинг, Олбрайтон (Слимани, 80), Окадзаки (Ихеаначо, 74), Варди.
Ливерпуль: Миньоле, Гомес, Матип, Ловрен, Морено, Джан (Милнер, 74), Хендерсон, Вейналдум, Салах, Фирмино (Старридж, 64), Коутиньо (Окслейд-Чемберлен, 79).
Огоҳлантиришлар: Олбрайтон (17), Ндиди (22), Матип (45), Ловрен (56), Миньоле (72), Варди (90).