Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда «Вест Ҳэм» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

Ҳарри Кейннинг дубли ва Кристиан Эриксеннинг голлари эвазига меҳмонлар йирик ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ иккинчи бўлимда «Вест Ҳэм» ўзига келди. Аввалига Хавьер Эрнандес ҳисобни қисқартирди. 70-дақиқада «шпорлар» ҳимоячиси Серж Орье қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 87-дақиқада эса Шейк Куйяте фарқни яна биттага қисқартирди, аммо буёғига мезбонларнинг кучи етмади.

Натижада «Тоттенҳэм» премьер-лига тарихида илк марта мавсумни кетма-кет учта меҳмондаги ғалаба билан бошлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» (11 очко) АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди, «Вест Ҳэм» эса (4 очко) 17-поғонада бормоқда.

Англия премьер-лигаси, 6-тур

Вест Ҳэм – Тоттенҳэм 2:3 (0:2)
Голлар: 
Эрнандес (65), Куяте (87) – Кейн (34, 38), Эриксен (60).
Вест Ҳэм: Ҳарт, Фонте (Масуаку, 74), Рид, Огбонна, Сабалета, Нобл, Куяте, Крессуэлл, Антонио (Кэрролл, 28), Эрнандес, Арнаутович (Айю, 66).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген, Орье, Сиссоко (Триппьер, 78), Дайер, Дэвис, Эриксен (Уинкс, 73), Алли, Кейн (Льоренте, 89).
Огоҳлантиришлар: Орье (64), Эрнандес (81), Кэрролл (90), Рид (90), Дайер (90), Льоренте (90), Айю (90).
Четлатиш: Орье (70).