WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжнинг фикрича, АҚШнинг Шимолий Кореяни йўқ қилиш борасидаги таҳдидлари Пхеньянда ядро дастурини кучайтириш истагини уйғотади. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ минбаридан туриб агар Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилса, унда АҚШда Шимолий Кореяни йўқ қилишдан бошқа илож қолмаслигини айтганди. 

"Давлатларни йўқ қилиш ҳақидаги барча таҳдидлар бу давлатларнинг Ироқ ёки Ливия каби тақдирга учрамасликка ишончлари комил бўлиши учун ядро қуролига эга бўлишни исташларига олиб келади", деб ёзган Ассанж твиттерда.

22 сентябрда Шимолий Корея етакчисининг Трампнинг нутқини "телбанома алаҳсираш", Трампнинг ўзини эса "қари миянғи" деб айтган ва "энг қатъий чоралар кўришга" ваъда берган баёноти чоп этилди. Сўнгра Нью-Йоркда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Трампнинг нутқига жавоб чораси Тинч океани остида водород бомбаси синови ўтказилиши мумкинлигини айтган.