2017 йилнинг 24 сентябрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги Доимий котиби Саймон Макдональд Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

С.Макдональд Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.