Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири Лиллда бўлиб ўтди. Унда мезбонлар «Лилль» амалдаги чемпион «Монако»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда Стефан Йоветич ва Рашид Геззал монегаскликлар таркибида илк голларини киритиб 2:0 ҳисобини таъминлаган бўлса, иккинчи бўлимда Радамел Фалькао навбатдаги дублини расмийлаштирди ва 7 учрашувда киритган голлари сонини 11тага етказиб олди ва жамоасига навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Ушуб ғалабадан кейин «Монако» ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва жамоа «ПСЖ»га етиб олди. Бироқ парижликлар еттинчи учрашувини энди ўтказишади.

Франция чемпионати, 7-тур

Лилль – Монако 0:4 (0:2)
Голлар:
 Йоветич (24), Геззал (30), Фалькао (48, 73, пенальти).
Лилль: Меньян, Куаме, Алонсо, Иэ, Эль-Гази (Балули, 57), Амаду, Пепе, Биссума, Луис Араужо (Фараж, 46), Тиаго Майя, Бензия (Понсе, 69).
Монако: Бенальо, Глик, Жорже, Туре, Жемерсон, Фабиньо, Моутинью, Лопеш, Геззал (Лемар, 79), Фалькао (Каррильо, 85), Йоветич (Диакаби, 66).
Огоҳлантиришлар: Геззал (60), Жемерсон (70), Понсе (88).