Шимолий Кореяда 3,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.

Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши маркази тахминан ноль-бир километр чуқурликда жойлашган.

Шу билан бирга, Жанубий Корея метеорология агентлиги Шимолий Кореянинг Кильжу уездида 3,0 магнитудали зилзила рўй берганини қайд этган. Бу ер ядровий синов ҳудудининг олдида жойлашган.

Бироқ, идорадагиларнинг фикрича, у ядро синовлари билан алоқадор эмас ҳамда табиий характерга эга бўлган.