Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ғалабали сериясини давом эттирмоқда. Бу турда Хосеп Гвардиол шогирдлари «Кристал Пэлас» устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада «Манчестер Сити» Англия премьер-лигасида кетма-кет уч учрашувни беш ёки ундан кўпроқ тўп киритган ҳолда ғалаба билан ўтказди. Бундай натижани сўнгги марта «Блэкберн» 1958/59 йилги мавсумда қайд этганди.

Барча турнирларни ҳисобга оладиган бўлсак, «Манчестер Сити» кетма-кет 6 ғалабани, жами 24:2 ҳисобидаги тўплар нисбати эвазига қўлга киритди. Манкунианлар аввалига «Борнмут» (2:1), кейин «Ливерпуль» (5:0), «Фейеноорд» (4:0), «Уотфорд» (6:0), «Вест Бромвич» (2:1) ва «Кристал Пэлас»дан (5:0) устун келди.