23 сентябрда Мексиканинг Оахака штатида 6,2 магнитудали яна битта зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди

Марказ маълумотларига кўра, зилзила маркази Матиас-Ромеро шаҳридан жануби-ғарбий томон 16 км узоқликда, ўчоғи эса 10 км чуқурликда жойлашган.

Вайроналар ва жабрланганлар ҳамда цунами юз бериши хавфи ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Бундан аввалроқ ҳам Мексика соҳиллари яқинида, Тинч океанида 5,8 магнитудали зилзила юз берганди. АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, унинг маркази Паредон шаҳридан жануби-ғарбий томон 48 км узоқликда, ўчоғи эса 74 км чуқурликда бўлган.