Чехия пойтахти Прагада Армия куни нишонланиши давомида кўргазмали сакрашлар вақтида аёл ва бола десантчилардан бири уларнинг устига тушиши оқибатида жароҳат олди. Бу ҳақда Прага шаҳри тез тиббий ёрдам хизмати вакили Яна Поштова маълум қилди. 

Воқеа Праганинг тарихий маркази устидан қад ростлаб турувчи Летна тепалигида юз берган. 8 нафар парашютчининг охирги сакрашида 36 ёшли десантчи эҳтимол қилинишича кучли шамол туфайли белгиланган қўниш жойига тушмай, томошабинларга бориб урилган. 

"Бир аёл ва бола енгил жароҳат олиб, шифохонага етказилганлар. Парашютчининг ўзи ҳам жароҳат олган", деб айтган Поштова.