Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларни террорчиликка қарши кураш сиёсатига амал қилиб узди. Бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр айтиб ўтди. 

"Қатар билан муносабатлардаги инқироз террорчиликка қарши сиёсатимизга монанддир. Улар томондан террорчиликни қўллаб-қувватлаш сиёсати минтақа ва бизнинг хавфсизлигимизга хавф сола бошлади", деб айтган вазир. 

Унинг айтишича, Қатар у томондан Форс кўрфазининг бошқа давлатлари билан 2013 ва 2014 йилларда имзоланган, террорчиликка қарши кураш кўзда тутилган келишувларни бажармаган. 

Июнь бошида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан барча дипломатик алоқаларни узишганди ва барча мулоқотни тўхтатишганди.