Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд твиттерда қироллик фуқароларини 23 сентябрда нишонланадиган миллий байрам билан табриклади. Бу кун Нажд, Ҳижоз, Ал-Ҳаса ва Катиф вилоятларининг 1932 йилда ягона қиролликка бирлашиши куни сифатида нишонланади.    

Қиролнинг айтишича, Саудия Арабистони эзгулик ва ватанпарварлик учун курашда истеҳком бўлиб қолади.

"Ҳар йили давлатимизга шон-шуҳрат ва фаровонлик йўлдош бўлсин. Қироллик эзгуликни, ўз ватанини севувчи барча учун кучли истеҳком бўлиб қолади", деб ёзган қирол.

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қироллик ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан қиролликдаги аёлларга турли тадбирлар ўтган стадионга киришга илк бор рухсат берилди. Таъкидланишича, қирол Фаҳд номидаги халқаро стадионда оперетта намойиш қилинган. Ҳукумат бундай қарорни мамлакат қиёфасини хорижда яхшилаш ва саудияликлар турмуш тарзини яхшироқ қилиш мақсадида қабул қилган.