Ўзбекистон кўплаб йиллар давомида биринчи марта 2017 йилда газ қазиб олиш ҳажмини оширади. Қўшимча қазиб олинадиган газ ҳажми 1,5 миллиард куб метрни ташкил қилади, деб маълум қилди журналистларга "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқарув раиси Алишер Султонов.

"Жорий йилда бизда кўплаб йиллар давомида илк марта газ қазиб олиш ҳажми кўпайиши кузатилмоқда. Ўтган йилга нисбатан бу қўшимча 1,5 млрд куб метр газ бўлади ", деб айтди Султонов ва 2016 йил якунларига кўра 55 млрд куб метр газ қазиб олинганини маълум қилди. 

Султоновнинг айтишича, газ ички истеъмол ва бир неча йўналишлар бўйича экспортга кетмоқда. "Бу шимолий йўналиш бўлиб, бу ерда биз "Газпром" ва Хитойнинг CNPC компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз", деб эслатиб ўтди Султонов.

Унинг айтишича, ички бозорда 30 млрд куб метр газ қолади, "Газпром" билан шартнома бўйича экспорт қилинадиган газ ҳажми 6 млрд куб метрни, Хитой билан 10 млрд куб метрни ташкил қилади. 

Султоновнинг таъкидлашича, "Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондаги ягона газ оператори ҳисобланади ва газнинг қайси йўналиш бўйича етказилиши техник омил ва эҳтиёжларга боғлиқдир.