24 сентябрда Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида НАТОнинг автомобиль карвони йўлида террорчи-худкуш ўзини портлатди, деб хабар бермоқда Pajhwok Afghan News нашри.

Портлаш оқибатида 4 нафар маҳаллий фуқаро жароҳатланган. НАТО ҳарбийлари орасида қурбонлар ва жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.