Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр БМТ Бош ассамблеясида минтақадаги террорчиликнинг бош манбаи сифатида Эроннинг "душманона сиёсатини" атади.

"Яқин Шарқ минтақаси асосийси террорчилик ҳисобланган кўплаб синовлардан азият чекмоқда. Террорчиликнинг ёйилиши террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватловчи Эроннинг душманона сиёсати натижаси ҳисобланади", деб айтди ал-Жубайр.

Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони террорчиликнинг исталган шакли ва намоён бўлишига қарши курашга содиқ ва бу ҳодисаларга барча йўллар – молиявий, мафкуравий ва хавфсизлик соҳасидаги чоралар билан қаршилик кўрсатишга тайёр.