Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. 17 сентябрь куни бошланган турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон вакиллари 22-23 сентябрь кунлари 6та олтин, 9та кумуш ва 12та бронза олишди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси 16та олтин, 26та кумуш ва 48та бронза олишга улгуришди ҳамда умумий рейтингда Туркманистон ва Эрондан кейинги учинчи ўринда жойлашиб турибди.

Турнир 27 сентябрга қадар давом этади.