Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ» таркибида ишлаб топаётган молиявий даромадлари миқдори аниқ бўлди. Бу ҳақда Der Spiegel нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчи Парижда ойига 3 миллион 69 минг 520 евро пул ишлаб топмоқда. Натижада 25 ёшли ҳужумчининг кунлик оладиган пули 100 минг евродан кўп бўлмоқда.

Бразилиялик футболчи Париждан 9 километр узоқликда жойлашган уйда кунига 14 минг евро тўлаб ижарада туради.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Неймарни «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига сотиб олган ва уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирганди.