Дубай охирги вақтда тез-тез содир бўлаётган ёнғинлар туфайли осмонўпар бинолар ташқи томонига махсус ёнғинга қарши тўсиқлар ўрнатишни бошламоқда. Бу ҳақда The National амирлик нашри хабар бермоқда. 

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, бу ташаббус ташқи қопламаси енгил алангаланувчан биноларни қамраб олади. Бунда ёнғинга бардошли материаллар қўлланади.

Дубайда охирги йилларда баланд биноларда ёнғинлар содир бўлиши камёб ҳодиса бўлмай қолди. Охирги икки йил ичида The Torch биноси икки бор ёнган. Бу бино кўплаб бошқа баланд бинолар каби алюминий қоплама билан қопланган.

Фасадларга маҳкамланадиган тўсиқлар оловнинг тарқалиши олдини олишга имкон беради.