Сайловчилар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Германия канцлери Ангела Меркель якшанба кунги сайловдан кейин ўз ўрнини сақлаб қолади. Унинг «Христиан-демократлар иттифоқи» партиясини Социал-демократик партия тарафдорларидан икки баробар кўпроқ сайловчилар қўллаб-қувватламоқда.

Infratest dimap ўтказган сўров натижаларига кўра, «Христиан-демократлар иттифоқи» 37 фоиз овоз олган, асосий рақиб бўлмиш СДП эса 20 фоиз.

Сайлов якунларига кўра, бундестаг (Германия парламенти) қайтадан шакллантирилади, канцлер сайланади. Ангела Меркель бу лавозимда учинчи муддатни ўтамоқда. 

Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар кўрсатгандики, мамлакатдаги ҳар иккинчи немис Меркель ГФР раҳбарлигида қолишига қаршидир.