Фарер ороллари қоялари чўққисига чиқишга муваффақ бўлган сайёҳлар ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишади. Фиордлар (қоятошлар билан ўралган кўрфаз), туман, қоялар лабиринтида яширин шинамгина балиқчилар қишлоғи... ва энг ғаройиб қамоқхона, дейилади Trendymen нашрида. 

Фото: trendymen.ru

Қамоқхона оролдаги энг йирик архипелагда жойлашган. У Мьёркадалур туманида жойлашган бўлиб, таржимаси "Туманлар водийси" маъносини англатади - Калдбаксфьёрсур фьорди одатда доимо булутлар билан қопланган бўлади. 

Фото: trendymen.ru
Фото: trendymen.ru

Пастга томон тахминан ярим йўлда, Стримойни кесиб ўтувчи асосий йўл бўйлаб бир неча пастқам оқ бинолар бор, уларнинг томлари қалин ўтлар билан қопланган. Деразаларидан фиорднинг бетакрор манзаралари кўриниб туради. Ана шу бино қамоқхона!

Фото: trendymen.ru

Бу ерда атиги 12 нафар маҳбусни сақлаш мумкин. Уларнинг бири, дарвоқе, яқинда қочиб кетди. Узоққа эмас, албатта - қўшни қишлоқдан топилди. Унинг нима учун қочгани ҳозирча жумбоқлигича қолмоқда. Зеро бундай қулайликлар (деворларида плазма, мини-гольф майдони)га эга қамоқхонадан ҳали ҳеч ким қочмаган.