Германия канцлери Ангела Меркель бошчилигидаги ХДИ/ХСИ партиялари альянси 32,5 фоизлик овоз билан Германия парламентига сайловда етакчилик қилмоқда. Бундан ARD телеканалининг exit poll маълумотлари дарак бермоқда. 

Мартин Шульц бошчилигидаги Германия Социал-демократик партияси 20 фоиз овоз олган.  

Шунингдек, "Германия учун муқобил" партияси 13,5 фоиз овоз билан 3-ўринни эгаллаб, биринчи марта парламентдан ўрин олади. 

Экзит-полл маълумотларига кўра, бундестагга ҳаммаси бўлиб 6 та партия ўтди. Бундестагга сайловлар якунларига кўра Германиянинг янги ҳукумати шакллантирилади ва янги канцлер белгиланади.

Сайловлардан кўпи билан 30 кундан кейин янги чақирувдаги парламентнинг илк йиғилиши бўлиб ўтиши керак.

Умумий ҳисобда сайловларда 42 та партия иштирок этган, парламентга ўтиш бўсағаси 5 фоизни ташкил қилган.