Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган аҳамиятга молик учрашувлардан бири лигага қўшилган янги Каталония дербисида кузатилди.

Лига дебютанти «Жирона» «Барселона»ни қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки икки голи автогол натижасида юзага келган бўлса, Луис Суареснинг голи ҳисобни йирик кўриниш олишига сабаб бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ўз ҳисобидаги очколари сонини 18тага етказиб олди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Бу турда «Атлетико» турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақиби «Севилья»ни Феррейра Карраско ва Антуан Гризманн голлари эвазига енгди ва 14 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Севильяликлар 13 очко билан учинчи ўринга тушди.

Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган «Реал» эса янги футболчиси Дани Себальоснинг икки голи эвазига «Алавес»ни мағлубиятга учратиб, тўртинчи ўринга кўтарилди (11 очко).

Испания Ла-лигаси, 6-тур

Жирона – Барселона 0:3 (0:1)
Голлар:
 Адай (17, автогол), Ирайсос (48, автогол),Суарес (69).
Жирона: Ирайсос, Хуанпе, Эспиноса, Рамальо, Адай (Мохика, 69), Порту, Алейш Гарсия, Дуглас Луис, Понс, Маффео (Морено, 78), Олунга (Кайоде, 60).
Барселона: тер Стеген, Маскерано, Альба, Алеиш Видаль (Андре Гомеш, 81), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Паулиньо (Бускетс, 67), Иньеста (Денис Суарес, 80), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Маффео (23), Адай (41), Кайоде (83).