Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ҳисоблашича, АҚШ КХДРга зарба бера олмайди, чунки америкаликлар шимол корейслари ядро қуролига эгалигини билишади. У бу ҳақда НТВ телеканалининг "Ҳафта якунлари" дастурида чиқиши вақтида гапирган.

Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, "Америкаликлар Ироққа бу мамлакат оммавий қирғин қуролларига эгалик қилмаётганини аниқ билишгани учун ҳужум қилишган".

Лавровнинг айтишича, "Америкаликлар Кореяда ядро бомбалари борлигини билишгани учун зарба бера олишмайди".

"Бундай таҳлил ҳаммани қаноатлантиради. Агар бу яхшилаб таҳлил қилинмаса, воқеалар қандай тарзда давом этишини айтиб бўлмайди. Ўн минглаб, балки, юз минглаб одамлар бундан жабр чекиши мумкин. Жанубий Кореяда ҳам, Шимолий Кореяда ҳам бегуноҳ кишилар ҳалок бўлиши мумкин, Япония, Россия ва Хитой ҳам зарар кўриши мумкин", — деган россиялик вазир.

АҚШ Президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун Вашингтон "Шимолий Кореяни буткул яксон қилишдан тап тортмаслиги"ни айтиб ўтганди.

Бунга жавобан Шимолий Кореядагилар ўз ракеталари АҚШга қаратилгани ва Трампнинг ҳаракатлари ўзига суиқасд қилиш билан баробар экани ҳақида айтишганди.