Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч рейтинги кейинги икки ойда илк марта кўтарилди. Бу ҳақда Journal Du Dimanche хабар тарқатди.

Ifop маркази томонидан ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, сентябрь ойида французларнинг 45 фоизи президентни қўллаб-қувватлашини билдирган. Бу эса август ойидаги кўрсаткичга қараганда 5 фоизга кўпдир.

Июль ойида Макронга бўлган ишонч 10 фоизга, августда 14 фоизга пастлаганди.

Франция бош вазири Эдуар Филиппнинг ҳам нуфузи ўсган — 48 фоиз.

Ifop томонидан қайд этилишича, Франциянинг собиқ президентлари Франсуа Олланд ва Никол Саркозининг 2007 ва 2012 йилларнинг сентябрь ойларида қулаши кузатилганди, Макрон бу анъанани бузди.