Мали шимолида юз берган портлашда БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўп йўналишли миссиясининг 3 нафар ходими ҳалок бўлди, яна 5 киши яраланди.

Бу ҳақда миссиянинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Таъкидланишича, миссия автомобили Гао вилоятида минада портлаган.

Ҳалок бўлганларнинг фуқаролиги маълум қилинмаган.

Августда Малида БМТ базасига ҳужум қилиниши оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди.