Дунёнинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль ва бу борада иккинчи бўлиб турган Роджер Федерер «Лейвера Кубоги» турнирида жуфтлик баҳсларида бир жамоа бўлиб қатнашмоқда. Бу жуфтлик Америка вакиллари Жек Сок ва Сэм Керрига қарши кортга чиқди.

Жаҳоннинг энг яхши теннисчилари илк марта жуфтлик баҳсларида бир жамоа бўлишди. Биринчи сетда улар кучли келишди – 6:4, аммо иккинчи сетни америкаликлар ўзлариники қилишди – 6:1.

Ўйин натижасини тай-брейк ҳал қилди, унда Федерер ва Надаль устунлик қилди – 10:5.