Ироқ ҳукумати террорчилик фаолияти учун судланган 42 кишига нисбатан ўлим жазосини амалга оширди. Бу ҳақда Shafaq News янгиликлар портали хабар бермоқда.

Ироқ адлия вазирлигида ушбу хабар тасдиқланган. Июнь ойида ҳам шу модда бўйича 14 киши қатл этилган.

ИШИД террорчилик гуруҳи томондан ушлаб турилган Мўсул, Талл-Афар ва бошқа шаҳарлар жангарилардан озод қилингандан кейин, ҳукумат кучлари қўлига минглаб жангарилар, жумладан хорижликлар асирга тушган. Улардан ҳар бирига нисбатан суд тафтиши олиб борилмоқда.

Ўтган ҳафтада Бағдодга ташриф буюрган Бельгия парламенти делегациясининг таъкидлашича, Брюссель Ироқнинг террорчиларга нисбатан қаттиққўллигини қўллаб-қувватлайди ва жангариларга амнистия бермасликка чақиради.