Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 4-7 октябрь кунлари Россия пойтахти Москвада бўлади. Бу ҳақда Риа Новости хабар тарқатди.

Саудия қироли Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу учрашувда томонлар қатор ҳужжатларни имзолашади.

Россия президенти матбуот хизмати ҳам айни вақтда ташрифга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр бу ташрифни тарихий деб атаган. Аммо у ташрифнинг аниқ санасини айта олмаган.