АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Шимолий Корея билан ҳамкорлик қилишда айблади ва Эрон билан келишувлар фойда бермаётганини такрорлаб ўтди.

"Эрон яқиндагина Исроилга ета оладиган баллистик ракета синовини ўтказди. Улар шунингдек Шимолий Корея билан ишлашмоқда. Унча ҳам келишувга тўғри келмаяпти!", деб ёзган Трамп твиттерда ва Теҳрон айни қайси соҳаларда Пхеньян билан ҳамкорлик қилаётганига аниқлик киритмаган.

23 сентябрда Эрон телевидениеси Теҳрон 2 минг км га уча оладиган "Ҳуррамшаҳр" номли баллистик ракета синовини ўтказганини маълум қилганди. Таъкидланишича, ракета бир нечта жанговар каллак ташишга қодир. Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Эроннинг ракета синовларини иғво ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари сабрини синашга уриниш деб атаганди.