Фото: Subterranean Biology

Туркманистон шарқида жойлашган Койтендаг тоғ тизмаси этагида жойлашган Каптархон ғорида аввал фанга маълум бўлмаган жонзот аниқланди. Гап бир неча миллиметр келадиган митти, кўзи йўқ бўғимоёқлилар ҳақида кетмоқда.

Янги тур Turkmenocampa mirabilis номини олди: бу номдаги биринчи сўз у топилган жойни, иккинчиси "ғаройиб, антиқа" сўзини билдиради. 

Жонзот Испания, Словения ва Болгария олимлари томонидан топилди. Улар жонзотни ўткир ҳидли пишлоқ билан жалб қилишган.