22-23 сентябрь кунлари «Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ташқи сиёсий фаолияти» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси вакили, лорд Муҳаммад Илтаф Шайхнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати молиявий хизматлар соҳасини янада ривожлантириши керак. Бунинг сирасига суғурта, банк хизматлари ва солиқдан тушган маблағларни бошқариш киради.

«Мен 2016 йил Ўзбекистонга келганимда, 100 АҚШ доллари расмий валюта айирбошлаш шохобчасида 3000 сўм атрофида, кўчадаги «қора бозор»да эса икки баробар баланд қийматда баҳоланарди. Бугун, бундай ҳолатга барҳам берилганлигига гувоҳ бўлиб, Ўзбекистон учун хурсанд бўлдим. Аммо, молия ва кредит соҳасини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилмас экан, тадбиркорлар ҳамда хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонда иш олиб бориши бирмунча қийин бўлиб қолаверади», дейди у ўз сўзида.