Сайт ижодкорлари томонидан мамлакат ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг бешинчи сони тайёр бўлди ва у анъанавий тарзда KUN.UZ журналистлари Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов томонидан олиб борилган.

Ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири — Пахта теримига жалб қилинган олий таълим муассасалари талабалари ҳамда таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари 22 сентябрдан далалардан ўқиш ва иш жойларига қайтди. Ҳукуматнинг бу иродали қарори тарихий ҳодиса сифатида кутиб олинди.

Фото: KUN.UZ

Шунингдек, кўрсатув мобайнида қуйидаги воқеа-ҳодиса ҳамда янгиликлар таҳлил этилган:

Президентнинг АҚШ сафари

17 сентябрь куни Туркманистонга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича Бешинчи Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Шундан сўнг давлат раҳбари АҚШга йўл олди.

Фото: President.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга борди. У БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. БМТ бош минбарида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг оғриқли ва азалий муаммолардан бири, яъни Орол ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига тўхталиб ўтди. Ш.Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ватандошлар билан учрашди. Шу куни Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилоят руҳий касалликлар шифохонасида KUN.UZ журналистик суриштирув ўтказди

Тошкент молия институти яна саҳна марказида: МТЖ ҳам бунақа футбол кўрсатмаган!

Пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғ тақдири катта мунозараларга сабаб бўлди

Жиззахда пахта теримига чиққан мактаб ёшлар етакчисини автобус уриб кетди

Тошкентлик фуқаро “чиройли” авторақам учун 14,5 млн сўм таклиф қилди

Одатдагидек, «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта тайинлови», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони» ва «Ҳафта антиқаҳрамони» номинациялари бўйича фикр юритилган.

Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.