Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи(2017 йил 11 сентябрь) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Белгиланишича, йўловчи томонидан ҳаво кемаси (ҲК) ичида юриш-туриш қоидалари бузилган тақдирда, ҲК экипажи аъзолари томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади (ҳужжатда келтирилган шаклда) ҳамда уни тузган ҲК экипажи аъзолари, қоидабузар йўловчи томонидан имзоланади. 

Агар қоидабузар йўловчи далолатномани имзолашдан бош тортса, унга бу ҳақда ёзиб қўйилади. Қоидабузар йўловчи далолатноманинг мазмуни юзасидан далолатномага илова қилинадиган тушунтиришларини беришга, шунингдек унга имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли.
 
2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.