Австралия ҳукумати мамлакат тарихида биринчи марта фазовий агентлик ташкил этиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири Саймон Бирмингем Аделаидада бўлиб ўтаётган 68-Халқаро астронавтика конгрессида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзмоқда Газета.ру. 

Анжуман очилишида чиқиш қилган вазирнинг қайд этишича, Австралия фазовий фаолиятда улкан тажрибага эга бўлиб, фазони ўзлаштиришда барча зарурий ваколат ва режаларни ишлаб чиққан. 

«Фазо якка ўрганиш учун жуда ҳам мураккаб. Мен фахр билан Австралия ҳукумати миллий космик агентликни ташкил ээтишга қарор қилганини маълум қиламан», — деган вазир. 

Конгрессда турли фазовий агентликлар вакиллари иштирок этмоқда.