«Манчестер Юнайтед» голкипери Давид де Хеа манкунианликлар билан шартномани узайтириши мумкин. 26 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, бироқ томонлар уни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда. Бу ҳақда The Independet хабар бермоқда. 

«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам де Хеа жамоада узоқ муддат давомида қолишини хоҳламоқда.

Давид де Хеа «Манчестер Юнайтед»га Мадриднинг «Атлетико»сидан 2011 йилда 25 млн. евро эвазига ўтган. Испаниялик ўшандан бери «Манчестер Юнайтед» учун 277 та расмий учрашув ўтказди ва 279 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди.