Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 26 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 19 сентябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 10 сўмдан кўпроқ нархда пастлаган ва 8066.96 сўмга тенг бўлган (-10.52).

Бир евро эса 19.83 сўмга пастлаб, 9626.30 сўмга етган. 1 Россия рубли эса 0.17 сўмга арзонлаб, 140.05 сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, Марказий банк курси, аввалгидек, ҳафта давомида валюта биржаси савдолари чоғида қайд этилган курсларнинг ўртача миқдори сифатида ҳар душанба куни белгиланади ва Ўзбекистон ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун қўлланилади.