Марказий банк томонидан валюта курсининг эркинлаштирилиши натижасида тижорат банклари кредит портфелининг хорижий валютадаги қисми бўйича вужудга келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлил этилди.

Марказий банк валюта сиёсатини либераллаштириш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирларни юмшатиш мақсадида тижорат банклари Бошқарувларига:

•  хорижий валютада кредит олган ҳар бир мижоз билан биргаликда ушбу кредитларни қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқиш;

•  ўрганиш натижасида мижознинг пул оқими амалдаги кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини амалга оширишга етмаган тақдирда, мижоз билан биргаликда, ойлик тўловни 2017 йилнинг сентябрь ойига қадар амалга оширилган тўлов миқдоридан камайтирмаган ҳолда, асосий қарзни қайтариш миқдорини кейинги муддатларга ўтказиш орқали камайтириш ёки кредитни қайтариш муддатини узайтириш юзасидан кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилди.