Берлин Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар Германияси томонидан етказилган талофат учун товон тўлаш бўйича Варшава талабларини рад этишга ҳуқуқий асосга эга эмас. Польшанинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси етакчиси Ярослав Качиньский Sieci Prawdy  ҳафталик нашрига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган. 

"Германия бизга рад этиши учун ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ. Барча босқичларни тақсимлаган ҳолда ҳаракат қилиш керак. Ҳозирда парламент босқичи бўлмоқда. Яъни Польша давлатининг расмий қадамлари ташлангани йўқ", - деган сиёсатчи. 

Унинг фикрича, ГФРдан товон пули олиш масаласи халқаро мавзуга айланиши лозим. "Барчасини яхшилаб тайёрлаб, уни халқаро муаммога айлантириш, сўнгра аниқ қадамларга ўтиш керак", - деган Качиньский. "Биз Иккинчи жаҳон урушининг барча ёвузликлари ва жиноятлари Холокост билан якунланишини хоҳламаймиз", - деб қўшимча қилган Качиньский. У бундай ёндашувни ирқий камситиш дея ҳисоблаб келади. 

"Ўғирланган санъат асарлари, қимматбаҳо буюмлар, полякларнинг оддий мулклари ортилган поездлар ҳақида сўз юритиш керак", - деган у. Сиёсатчининг сўзларига кўра, "босиб олувчиларнинг жазосиз қолиш ҳисси оммавий жиноятларга сабаб бўлган. Расмий рухсат берилган жиноятлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади". "Улар ўғирлашди, ўмаришди, ўлдиришди, - деб таъкидлаган сиёсатчи. – Буларнинг бари қайд этилиши керак ва товон олиниши лозим".

Польша Сейми (парламент қуййи палатаси) ҳисоб-китобларига кўра, Германиянинг Иккинчи жаҳон уруши вақтида Польшага етказган талофати ўша вақтдаги 258 млрд злотийни ташкил этади. Бу Америка долларида 1939 йил августидаги курс бўйича 48,8 млрд деганидир.