Охири кўринмас кредитлар, режадан ташқари харажатлар, йўқотишлар, совғалар... Бундай яшаш жонингизга тегмадими? Trendymen ҳамённи бўшатувчи етти асосий сабабни келтирди. Улардан ҳеч бўлмаганда иккитасини тўғрилашга ҳаракат қилинг - эҳтимол мутлақо янги ҳаётий даражага эришарсиз.

Шахсий бюджет

Фото:trendymen.ru

Бир ўйлаб кўринг - пулларингизни нималарга сарфлаяпсиз? Бу ҳам кам. Тинч муҳитда ўтириб, сўнгги ҳафтадаги барча харажатларингизни бирма-бир ёзиб чиқинг. Энди фикрланг: харидлар зарурат юзасидан амалга оширилганми ёки йўқ? Баъзи маҳсулотларда иқтисод қилишнинг иложи бормиди? Аниқ бюджет режасининг йўқлиги - иқтисодий фаровонлик кемангиздаги асосий "носозлик"дир. Ҳеч бўлмаганда, бир ойлик шахсий бюджетни шакллантиришни ўрганмас экансиз, молиявий жиҳатдан ҳеч қандай янгилик кутмасангиз ҳам бўлади. 

Иқтисодий саводсизлик

Фото:trendymen.ru

Ер аҳолисининг аксарияти - иқтисодий жиҳатдан саводсиз. Университетни тугаллаган одамлар асосий иқтисодий шарт-шароитларни тушунмасликни оддий ҳол деб билишади. Буни фақат бир йўл билан тўғрилаш мумкин: атрофда нималар рўй бераётганига қизиқиш билдиринг, қандай қилиб нефть нархи - валюта курсига, бу эса сизнинг ҳаётингизга таъсир қилишини тушунишга ҳаракат қилинг. Қарабсизки, пуллар қаердан келиши ҳақида тасаввур ҳосил қиласиз.

Молиявий бефарқлик

Фото:trendymen.ru

Кўпчилик мўмай даромад топиш истиқболлари ёмонлашиб бораётганини кўриб, ҳафсаласи пир бўла бошлайди. Пул йиғишни режалаштириш ва маблағларни қандай тақсимлаш мақсадга мувофиқ бўлишини тушуниб етиш ўрнига маошни кутиб, пул тўплаш учун ҳаракат қилишни ҳам хоҳлашмайди. Молиявий бефарқлик депрессиянинг қандайдир иқтисодий вариациясига айланиши мумкин. Унисини ҳам, бунисини ҳам муҳим мақсадлар сари йўналтириб, максимал саъй-ҳаракатлар билан енгиб ўтиш мумкин.

Пул асосийси эмас

Фото:trendymen.ru

Пул асосийси эмас, улар сизни бахтли қилмайди. Бу сўзларга қўшиласизми? Афсуски, кўпчилик бу фикрга қўшилади. Албатта, асосийси пул эмас. Ўз оилангизга қулай шароитлар яратиш учун пулингиз йўқ бўлса ҳам яхши... Асосийси - сиз биргасиз. Шундай эмасми? Ёдингизда бўлсин, пуллар фаровон ҳаётнинг асоси бўлиши мумкинлигини англаб етмагунингизга қадар - бойишнинг уддасидан чиқа олмайсиз.

Кимдир бундан-да оғир аҳволда

Фото:trendymen.ru

Қашшоқ реалликдан қочишнинг яна бир кенг тарқалган усули. Танишингиздан кўпроқ пул топишингизни англаб етишингиз сизни бойроқ қилиб қўймайди. Шунчаки, юпатади ва бир жойда қотиб қолишингизга сабаб бўлади. Бу тахминан "Ҳечқиси йўқ, Африкада болалар умуман оч-наҳор!" деб ўйлашдек гап.

Шунчаки дангасалик

Фото:trendymen.ru

Соат тўққиздан олтигача ишлаш қийинми? Аслида инсон бундан-да кўп ишлай олади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, тушликка қанча вақт сарфлайсиз? Неча соат аниқ ишдаги фаолиятингизга йўналтирилади? Орадаги интернетни варақлашни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ўзингизни аяшни бас қилинг. Яхши пул топмоқчимисиз - кўпроқ ишланг.

Бошқаларни айблаш

Фото:trendymen.ru

Бизнинг ночор яшашимизда бошқа одамлар айбдор эмаслигини аниқ тушуниб етиш - интеллект даражасига ишора қилади. Бошқаларга умид қилавермай, пул ҳақида ўзингиз қайғуринг.