Тошкент туманида, 17 сентябрь куни соат 15.00 ларда 1996 йилда туғилган А.Ҳ. Келес шаҳри М.Қошғарий кўчасида жойлашган “Анвар-Аброр-Савдо” МЧЖга қарашли компьютер клубда ўзаро жанжаллашиб, 1991 йилда туғилган Ҳ.Т.нинг кўкрак қафаси олди ўнг томонига 2 маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Ҳодиса натижасида жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан А.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланди. Ашёвий далил сифатида 1 дона ош пичоғи олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.