Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ-Афғонистон контакт гуруҳининг йиғилиши 11 октябрда ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"ШҲТ-Афғонистон контакт гуруҳининг иши қайта бошланмоқда. Унинг йиғилиши 11 октябрда Москвада ўтади", деб айтди Лавров.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ШҲТ давлатларини минтақавий ихтилофларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирганди ва ШҲТ-Афғонистон контакт гуруҳи иши қайта бошланиши муҳимлигини таъкидлаб ўтганди.