24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон фармони ҳамда Маданият вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги № 417-сонли буйруғига асосан вазирлик тасарруфидаги тизим ташкилотлар ва соҳада таълим олаётган ҳамда меҳнат қилаётган ижодкор ёшлар билан вазирлик раҳбарияти Ўзбекистон давлат консерваториясида Очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда ҳамда давлат ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси халқ манфаати ва ёшларнинг фаровонлиги йўлида эканлигини, шуниндек, аҳоли ва ёшларнинг ҳукумат ташкилотлари ва давлат идораларига бўлган ишончини янада орттиришдир.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этишди ва ёшларнинг муаммолари, режалари, соҳани ривожлантиришга оид таклифлари  юзасидан эркин савол-жавоблар орқали фикр алмашишди. Жонли мулоқотда, Маданият вазири талабаларнинг бир қатор таклиф, савол ва муаммоларга ечимини топиб берди. Тизимдаги олий ўқув юртининг ректор ва проректорларига тегишли топшириқлар берилди. Талабалар бундай тарзда ўтиладиган очиқ мулоқотларни кўпайтириш ва келгусида вилоятларда ҳам ташкил этишни сўрашган.