Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Андижон вилоят бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида ўз манфаатини устун қўювчи айрим шаҳсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида хабар берилган. 

Маълум бўлишича, фуқаролар Ойбек Қаҳҳоров ва Гулбаҳор Мамадалиевалар осон ва мўмай даромад топишни кўзлаб, хорижий валютанинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланмоқчи бўлишган. Яъни, улар ҳар бирини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 20 минг АҚШ долларини 162 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 18800 АҚШ долларини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши кўзғатилган.