Ҳиндистоннинг Ўттар-Прадеш штатида маҳаллий аҳоли томонидан "Бегона" деб номланган, икки кунлик чақалоқ ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда The Sun газетаси.

Бола Ридли Скотт фильмидаги ўзга сайёраликка ўхшаб кетгани учун шундай аталган. Болакай бурун ва қулоқсиз дунёга келган, кўзлари косачаларидан чиқиб кетган. 

Болакай, онасининг сўзларига қараганда, ўзини яхши ҳис қилган, йиғламаган, ухлаганидан сўнг, уйғонмаган. 

Отасининг айтишича, бундай бола дунёга келганини эшитган қўшнилар уларнинг уйини қуршаб олган.