Туркия ҳукумати Ироқ билан чегарадаги Хабур ўтказиш пунктини ёпди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, чегара кириб келаётган ироқликлар учун ёпилган. Бундай қарор Туркия вазирлар кенгаши томонидан қабул қилинган бўлиб, мамлакатдан Шимолий Ироқдаги товарларнинг 70 фоизи олиб кирилиши айтилмоқда.

Шунингдек, Туркия Хабур туманида ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

Аввалроқ Ироқ Курдистонида мустақиллик референдуми бошлангани, Туркия бу борада баёнот бергани хабар қилинганди.