Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 02.30 да Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчасида жойлашган гаражлар яқинида рус миллатига мансуб, ёши тахминан 50-55 ёшларда бўлган номаълум шахс Олмалиқ шаҳрида яшовчи, ёлланма ишчи, 1976 йилда туғилган А.Ў. билан ўзаро жанжаллашиб ўткир тиғли жисм билан уни қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Натижада А.Ў. олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, нафақахўр, 1949 йилда туғилган В.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.