Пхеньян АҚШ самолётларини ҳаттоки Шимолий Корея ҳудудидан ҳам ташқарида уриб тушириши мумкин, деб айтди Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо.

"АҚШ давлатимизга уруш эълон қилгани сабабли, бизда акс чоралар кўриш, жумладан АҚШнинг стратегик бомбардимончиларини улар давлатимиз ҳудудидан ташқарида бўлса ҳам уриб тушириш ҳуқуқи бор", деб айтган вазир журналистларга Нью-Йоркда.

У, шунингдек, Пхеньян АҚШ президенти Дональд Трампнинг барча ҳаракатларига жавоб бериш вариантларини кўриб чиқишини айтган.

24 сентябрда АҚШнинг ҳарбий имкониятларини намойиш қилиш мақсадида Шимолий Корея соҳиллари яқинидан АҚШнинг F-15 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари учиб ўтган.