TripAdvisor дунёнинг энг диққатга сазовор 25 музейи рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи (The Metropolitan Museum of Art) - энг яхши музей деб топилди. 

Фото: tripadvisor.com The Metropolitan Museum of Art

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида Луизианадаги Иккинчи жаҳон уруши миллий музейи номи (The National WWII Museum) қайд этилди. Учинчи ўрин Франция пойтахтидаги Д'Орсай музейи (Musee d'Orsay)га насиб этди.

Фото: tripadvisor.com  The National WWII Museum

Тўртинчи ўринни Чикаго Санъат институти (The Art Institute of Chicago) эгаллади. Россиянинг шимолий пойтахти ҳисобланган Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейи ва Қишки сарой бешинчи поғонада келган. Нью-Йоркдаги яна бир таниқли музей - Миллий 9/11 Мемориал&Музей (The National 9/11 Memorial & Museum) - олтинчи ўринда қайд этилган. 

Фото: tripadvisor.com Musee d'Orsay

Шунингдек дунёнинг энг яхши музейлари ўнлигидан Мексикадаги Миллий Антропология музейи (National Museum of Anthropology), Грециядаги Акрополис музейи (Acropolis Museum), Испаниядаги Прадо Миллий музейи (Prado National Museum) ва Буюк Британия пойтахтидаги Виктория ва Альберт (V&A - Victoria and Albert Museum) каби музейлар жой олган.