Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бошқармаси солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда қарздорликни аниқлаш ва олиш бўйича навбатдаги рейдни ўтказди. Иш давомида давлат органлари қарздорлар мулкини қарзни қоплаш ҳисобига мусодара этишди. Баъзи солиқ тўловчилар жойида бор бўлган қарзни тўлашга мажбур бўлдилар.

Якка тартибдаги тадбиркор Суҳроб Сафоев солиқ хизматидан 8 миллион 560 минг сўм қарз бўлиб қолган. Унинг иши Самарқанд вилоят иқтисодий судида кўриб чиқилди. «Мулиён» маҳалласи фуқароси 2010 йилдан буён хусусий бизнес билан шуғулланмоқда. Ўтган вақт давомида у вақти-вақти билан пул топиш учун чет элга борди, ўз бизнесини ташлаб қўйди. Якунда унда катта миқдорда қарздорлик йиғилди. Суд ижрочиларининг огоҳлантиришлари ёш тадбиркорга таъсир қилмади. Натижада, тузилган акт асосида юмшоқ мебеллар ва уй кинотеатри қарзни қоплайдиган умумий сумма ҳисобидан олиб қўйилди. Унга солиқ тўлаш учун 5 кун берилди, акс ҳолда унинг мол-мулки аукционга қўйилади.

Қарзни аниқлаш учун навбатдаги манзил «Кавола» маҳалласидаги Неъмат Исматовнинг уйи бўлди. У ўзининг бир миллиондан ортиқ сўмлик ер солиғи бўйича қарздорлигини дарҳол тўлади. Қарзни тўлашдан бўйин товлаётганларнинг уйлари бўйлаб шундай рейдлар давом этмоқда.